| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
}وَإِنْ طَائِفَتَانِ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ اقْتَتَلُوا فَأَصْلِحُوا بَيْنَهُمَا فَإِنْ بَغَتْ إِحْدَاهُمَا عَلَى الأُخْرَى فَقَاتِلُوا الَّتِي تَبْغِي حَتَّى تَفِيءَ إِلَى أَمْرِ اللَّهِ فَإِنْ فَاءَتْ فَأَصْلِحُوا بَيْنَهُمَا بِالْعَدْلِ وَأَقْسِطُوا إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُقْسِطِينَ {
– „(Эй мўминлар), агар мўминлардан бўлган икки тоифа (бир-бирлари билан) урушиб қолсалар дарҳол уларнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар! Энди агар улардан бирови иккинчисининг устига тажовуз қилса, бас то (тажовузкор тоифа) Оллоҳнинг амрига қайтгунича сизлар тажовуз қилган (тоифа) билан урушинглар! Энди агар у (тоифа тажовузкорликдан) қайтса, сизлар дарҳол уларнинг ўртасини адолат билан ўнглаб қўйинглар. (Мудом) адолат қилинглар! Зеро Оллоҳ адолат қилгувчиларни суюр“. [49:9]
Бу оят боғий (тажовузкор)ларни мўминлар, деб эътибор қиляпти. Демак, тажовузкорлик туфайли улар иймондан чиқиб кетаётганлари йўқ. Оятда улар билан курашишнинг, Оллоҳнинг буйруғига қайтсалар, курашишни тўхтатишнинг ҳамда уруш пайтида мол ёки жонга берган талафотларига жавоб беришдан озод бўлишларининг вожиблиги очиқ кўриниб турибди. Оллоҳ Таолонинг:
}فَأَصْلِحُوا بَيْنَهُمَا {
– „дарҳол уларнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар “, [49:9]
деган гапи урушдан аввал улар билан музокаралар олиб бориш вожиблигига далолат қилади. Тажовузкорларга белгиланган ҳад ҳам, қайтмасангиз, сизлар билан курашамиз, деган огоҳлантириш ҳам, курашишнинг музокаралар олиб борилиб, уларни қарши чиқишга ундаган ноҳақлик, шубҳа, нотўғри тушуниш каби ишларни бартараф этишга ҳаракат қилиб кўрилгандан кейин бўлиши ҳам оятда ўз исботини топган.
88-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|